Самарқандда аёл ўзи ва 3 нафар фарзандини каналга ташлади

3-саҳифа 21895
image

Самарқандда 26  ёшли аёл қайнонаси билан келишмовчилик туфайли ўзи ва 3 нафар вояга етмаган фарзандини Дарғом каналига ташлади. Оқибатда, аёлнинг 2 нафар фарзанди вафот этди. Бу ҳақда жорий йилнинг 18 ноябрь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд тумани Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган аёл қайнонаси билан ўртасида келиб чиққан оилавий низо туфайли, жаҳл устида ўзи ва 3 нафар вояга етмаган фарзандини Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаган. Маҳалланинг “Оқ Амур” номли ошхонасида ишлайдиган фуқаролар томонидан аёл ва унинг фарзандлари сувдан олиб чиқилган. 

Афсуски, аёлнинг 2 нафар фарзанди вафот этган. Ўзи ва яна бир боласи туман марказий шифохонасига етказилган ва шифохонанинг жонлаштириш бўлимига ётқизилган. 

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд туман прокуратураси томонидан теговга қадар текширув ишлари бошланган.

Чарос Холмуродова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1224
Рейтинг: 2.9
t
×