Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази ўзгаради. Шаҳарда 5 та туман ташкил этилади
Жамият
−
16 Апрель 2021
5919Самарқанд вилояти маркази Гулобод қўрғонига кўчирилади. Бу ҳақда Президент раислигида Самарқанд вилоятида ўтказилаётган фаоллар йиғилишида маълум қилинди.
Гап шундаки, давлат раҳбари Самарқанд шаҳрини 1 миллион аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдонини қўшиб бериш ва вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича Самарқанд фаолларининг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма-босқич 5 та – Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув янги туманлари ташкил этилади.
Шунингдек, Президент жорий йил якунига қадар шаҳар бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Қурилиш вазири Ботир Зокировга топшириқ берган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023