Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда автомобилларда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди
Жамият
−
01 Июнь 2020
9700Бугун, 1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги “қизил” ҳудудларда эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кеч 17:00 дан 20:00 гача автотранспорт, мототранспорт воситалари ва велосипедларга стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади.
Автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
Аввалроқ, “қизил” тоифада қолаётган Самарқанд шаҳри ҳудудида махсус стикерга эга транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилган эди