Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига асосан Асқар Нарзиевич Умаров Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Асқар Нарзиевич Умаров тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Асқар Умаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made