“Самарқанд-Тошкент”  шаҳарлараро замонавий автобус қатнови йўлга қўйилди

Local

image

Жорий йилнинг 17 апрель кунидан бошлаб, Самарқанд шаҳридаги автомобиллар Бош бекати орқали “Самарқанд-Тошкент”  шаҳарлараро замонавий автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Мазкур йўналиш бўйича автобуслар ҳар куни эрталаб соат 07:00, 09:00, 10:00 да Самарқанд шаҳридан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 13:30, 16:00, 18:00 да Тошкент шаҳридан ҳаракатланиши белгиланган.

Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 3 соатни ташкил этади. Замонавий автобус сиғими 55 та ўринга эга.


Author

Rate Count

480

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic