Самарқанд шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи лавозимида фаолият юритиб келаётган Пирмуҳаммад Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, у коронавирус хасталигига чалинган бўлган. Бир неча кун аввал ушбу касалликдан даволаниб чиққан. Унинг вафотига коронавирус қолдирган асоратлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Пирмуҳаммад Маҳмудов 1971 йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд виялоти Қўшработ туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Самарқанд вилоят болалар юқумли касалликлари шифохонаси врачи сифатида бошлаган. Бугунгача: