Самарқанд кўчаларида “шоу” кўрсатганлар жазоланди (видео)
Жамият
−
31 Октябрь 2021
12976Ижтимоий тармоқларда бир неча автомобиль гуруҳ-гуруҳ бўлиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 14:35 да Самарқанд вилояти Жонбой туманидан ўтувчи 4К-512 автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган.
“Жигули”, Nexia ҳамда Spark русумли машиналар йўл қоидаларини бузиб, бошқа автомобилларга халақит бериб ҳаракатланган. Ҳолат юзасидан қоидабузарлик учун маъмурий тартибда баённомалар расмийлаштирилган, ҳайдовчилар эса огоҳлантирилган.
https://t.me/qalampirlive/38410Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат тўй маросими билан боғлиқ. Ўз навбатида, улар ушбу ишдан пушаймон эканини ва бошқаларга бундай ишларни такрорламасликни тавсия қилган.
LiveБарчаси