Саидабдулазиз Юсуповдан кореялик фуқаро фойдасига 152 миллион сўм ундириб берилди

Жамият

image

Кореялик фуқаро фойдасига Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди собиқ директори Саидабдулазиз Юсуповдан 152 миллион 539 480 сўм ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси QALAMPIR.UZ’га маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, чет эл фуқароси Ли Чолхоан, унинг ишончини суистеъмол қилиб, унга тегишли катта миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат фондларидан бирининг (собиқ) директорига нисбатан чора кўришни ва пулларини ундириб беришни сўраб, ҳуқуқ тартибот органларига ариза билан мурожаат қилади. 

Собиқ директор ўзинининг айбсизлигини айтиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига видеомурожаат йўллаган ва унинг мурожаати икки йил муқаддам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва баҳсларга сабаб бўлган эди. 

Бўлиб ўтган тергов ва суд ишлари якунига кўра, Саидабдулазиз Юсупов томонидан чет эл фуқароси Ли Чолхоанга етказилган зарар, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тўлиқ ундириб берилган. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида  қарздор Саидабдулазиз Юсуповдан ижро ҳужжатида кўрсатилган 152 миллион 539 480 сўм пул маблағи ундирувчи Ли Чолхоан фойдасига тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан, ижроси таъминланиб ва қарздорга қўйилган барча бандлар бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Саидабдулазиз Юсупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 168 ва 28,211 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2019 йилнинг 10 май куни ҳибсга олинган эди. 2020 йилнинг июль ойида у озодликка чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саидабдулазиз Юсупов

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар