Саида Мирзиёева “Кўнгил кўзи” лойиҳасида кўз нури тикланаётган жиззахлик болалар билан учрашди

Жамият

Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева “Кўнгил кўзи” лойиҳасининг муаллифи ҳисобланади. У 22 февраль куни жарроҳлик амалиётидан сўнг кўриш қобилияти яхшиланган бир гуруҳ болалар билан учрашди.

“Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор – Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослашган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.

“Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.

Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1 фоиздан 30 фоизга ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи умуман бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.

Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг. Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!” деб ёзади Саида Мирзиёева Telegram’даги каналида.

Хайрия акцияси доирасида 600 дан ортиқ жарроҳлик амалиётларига киришишдан олдин республикадаги ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг