Рўзанинг сиз билмаган жиҳатлари бор

Фойдали

image

Рўза тутишнинг инсон организмига, руҳиятига фойдаси беқиёс. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун давомида кўнгли тусаган нарсалардан тийила олган одам шубҳасиз сабр-бардошга эга бўлади. Саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Замонавий илмий тадқиқотлар буни тасдиқлаяпти. Шу боис очлик йўли билан даволаш тиббиётда кенг қўлланилмоқда, даволашнинг бу тури дунёда урф бўлмоқди. Нафақат соғлиқни сақлашда, балки касалликлардан халос бўлишда ҳам рўза тутишнинг ўта зарурлиги таъкидланяпти.

Айрим Ғарб мамлакатларида шу йўналишда хизмат кўрсатувчи махсус шифохоналар ҳам бор.
Одам вужуди шундай яратилганки, озиқ-овқат етказиш тўхтаган пайтда бутун куч-қувват организмни зарарли микроблар, хаста тўқималар, ўсма ва хилтлардан тозалашга қаратилади. Тадқиқотчи, тиббиёт фанлари доктори Роберт Бартлоу илмий изланишлар давомида рўза организмни поклашда жуда катта кучга эга экани ва ҳатто бошланғич босқичда ўсмаларни йўқотиши мумкинлигини исботлади.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, рўза қонда холестерин миқдорининг камайишига, натижада юракда қон лахтаси (тромб) тиқилишининг олди олинишига сабаб бўлди. АҚШда олиб борилган тадқиқотлар эса рўза қондаги қанд моддаси ва меъда шираси кислотасини ҳеч қандай дори воситаларисиз меъёрда сақлаб туришини исботлади.
Очлик таъсирларини ўрганган германиялик олимлар уч-тўрт ҳафта мобайнида 10-15 соат ҳеч нима истеъмол қилмай енгил иш билан шуғулланиш соғлик учун жуда фойдали деган хулосага келди. Доктор Билл Шернбер ҳар йили бир ой рўза тутиш тетиклик ва ёшлик асоси эканини таъкидлайди.

 
Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, очлик одамнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди: рўза ойида лимфа тугунлари фаолияти ўн марта яхшиланади ва иммун функцияларини бажарувчи ҳужайралар сони ошади. Рўза, шунингдек, ошқозон яраси профилактикасида ажойиб иш беради, чунки унинг кислоталилигини нормаллаштиради.
Одесса университети олимлари ўтказган тажрибалар очлик танадаги заҳарларни ҳар қандай дори-дармондан кўра самаралироқ чиқариб ташлашини кўрсатди. Масалан, рўза пайтида организмдан аммиакнинг чиқарилиши 100 баробарга кучаяди.

Невролог Дмитрий Шубиннинг сўзларига кўра, эрта тонгдан кун ботгунга қадар вақтигача рўзадор маълум миқдордаги овқатни кичик порциялар билан ейиши керак. Бу қондаги қанд миқдорини зарур даражагача кўтаради ва одам ўз организмини қийнамасдан, яна бир кунни овқатсиз ўтказади.
Кўпчиликда фан томонидан тасдиқланган, амалда исботини топган нарсаларга нисбатан ишонч пайдо бўлади. Аммо ишонинг, рўзанинг ҳали илм-фан аниқлай олмаган фойдали жиҳатлари борлиги шубҳасиз... 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рўза фойдали

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made