Руслан Шарипов вафот этди

Маданият-санъат 56115
image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли мусиқачи ва бастакор Руслан Шарипов бугун, 28 июль куни 54 ёшида вафот этди. Унинг вафотига инсульт касаллиги сабаб бўлган.

Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида туғилган. У фақатгина қўшиқчи эмас, мусиқачи ва бастакор ҳам бўлган. Иқтидорли ижодкор "Болалар", "Сетора", "Байт" каби машҳур гуруҳларни ташкил қилган. 

1980-йиллар охири 1990-йиллар бошида ўзбек эстрадасининг ривожланиши Руслан Шарипов номи билан боғлиқ. У кўп йиллар "Тарона" компаниясида ҳам фаолият юритган. 

Руслан Шарипов Наргиз Зокированинг собиқ турмуш ўртоғи.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2994
Рейтинг: 3
t
×