Росстат ишсизлик даражаси энг паст бўлган ҳудудларни аниқлади
Олам
−
28 Октябрь 2019
3530Россия Федерал Давлат статистика хизматига кўра, Россия Федерациясида шу йилнинг июнь - август ойларида энг паст ишсизлик Москва ва Санкт-Петербургда, энг юқори — Ингушетия, Чеченистон ва Шимолий Осетия-Aлания республикаларида кузатилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ушбу даврда ишчи кучи 75,5 миллион кишини ташкил этди, улардан 3,3 миллиони ёки аҳолининг 4,4 фоизи ишсиз сифатида рўйхатга олинган.
Ишсизликнинг энг юқори даражаси Шимолий Кавказ федерал округи ҳудудларида қайд этилди — ҳудудда бу 10,5 фоизни ташкил этди. Ингушетия
Республикасида ишсизлик даражаси 26,2 фоизни, Чеченистон Республикасида - 13,4 фоизни, Шимолий Осетия-Aлания Республикасида - 12,6 фоизни ташкил қилди.
Бундан ташқари, Федерал Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, ишсизликнинг энг паст даражаси Москвада - 1,3 фоиз, Санкт-Петербургда - 1,4 фоиз ва Ямало-Ненец автоном округида - 2,1 фоиз қайд этилди.
LiveБарчаси