Ўзбекистон “Лукойл” билан ҳамкорликдан қанча фойда кўргани маълум бўлди

Жамият 5148
image

Россиянинг "Лукойл" компанияси билан имзоланган битим асосида иккита лойиҳани амалга оширган Ўзбекистоннинг даромади 4 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Россия томонидан лойиҳаларга киритилган сармоя ҳажми 8 миллиард долларни ташкил этади, солиқ тўловлари ҳажми 12,4 триллион сўмдан ошди. Ўзбекистон ва "Лукойл" МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик 2004 йилда Бухоро вилоятидаги углеводород конлари бўйича Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим имзоланиши билан бошланган, уч йилдан сўнг эса Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор конлари гуруҳини ўзлаштириш бўйича худди шундай битим имзоланган. 

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим- махсус иқтисодий восита бўлиб, у ҳам давлатга, ҳам инвесторга даромад олиш шароитини яратади, инвесторга солиқ ва қонунчилик базасидаги ўзгаришлар унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларга таъсир қилмаслигига имкон беради, дея тушунтиради компания.

Маълумот учун, Марказий Осиёда газ саноатидаги энг йирик объектлардан бири Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ҳисобланади. Ушбу саноат комплексида йилига 8,1 миллиард куб метр газ қайта ишланади. Бу орқали тозаланган табиий газ, газ конденсати, олтингугурт каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган мазкур йирик лойиҳа "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан Россиянинг "Лукойл" компанияси ҳамкорлигида амалга оширилган.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 2.9
t
×