Россиянинг ғарбий чегараларида хавф ортмоқда – Шойгу

Олам

image

Ғарбий стратегик йўналишдаги вазият Россия чегаралари яқинида ҳарбий таҳдидларнинг кучайиши билан тавсифланади. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ҳарбий бошқарма коллегиясида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги саккиз йил ичида АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётларининг Европадаги парвозлари интенсивлиги “15 баробарга (йилига 3 тадан 45 тагача) ошган”.

Шунингдек, АҚШ кемалари 2022 йилда Россиянинг Калининград вилояти яқинида олти марта миссияларни амалга оширди.

“Америка кемаларининг Болтиқ денгизига бошқариладиган ракеталари билан бориши тизимли тус олди. Фақат бу йилнинг ўзида Калининград вилояти яқинида улар ракеталарни учириш учун тавсия этилган ҳудудларга кириш билан олти марта топшириқлар бажаришди. 2016 йилдан буён объектив назорат тизими томонидан 24 та шундай ҳодиса фош этилди”, дейди Шойгу.

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг