Россиянинг энг бадавлат миллиардерлари йил бошидан бери қанча йўқотгани маълум бўлди

Олам 6392
image

Россиянинг  23 нафар энг бадавлат тадбиркорларининг умумий бойлиги йил бошидан бери 45,484 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда РИА Новости “Bloomberg миллиардерлар индекси” (BBI) рейтинги маълумотларига таяниб, маълум қилди.

Қайд этилишича, BBI рейтингида дунёнинг 500 та энг бадавлат одами бор, ҳозирда у Россия Федерациясининг 23 фуқаросини ўз ичига олган. Индекс миллиардерлар улушга эга бўлган компаниялар акциялари қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган. 

Русларнинг энг бойи “Норильский никель”нинг асосий эгаларидан бири Владимир Потаниндир. Йил бошидан буён унинг бойлиги 645 миллион долларга, яъни 31,5 миллиардга етди. “Новатэк”нинг ҳаммуаллифи Леонид Михельсон – 6,48 миллиардга қашшоқлашди, аммо у 26 миллиард билан иккинчи ўринни эгаллади.

НЛМК бенефициари Владимир Лисин 4,27 миллиард йўқотди, бироқ тўртинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди – унинг бойлиги 23,7 миллиардга баҳоланмоқда.

Тўртинчи ўрин “Северсталь”нинг ҳаммуаллифи Алексей Мордашовга насиб қилди. Унинг бойлиги 5,33 миллиардга камайиб, 23,5 миллиардни ташкил қилган. 

Бешинчи ўринда Алишер Усмонов ( “Металлоинвест”, “Мегафон” ) – 19,6 миллиард (-1,63 миллиард) доллар билан бормоқда.

Олтинчи ўринни эгаллаган “Лукойл”нинг ҳам эгаси, ҳам компания президенти лавозимидан муддатидан олдин истеъфога чиққан Вагит Алекперов – у 18,7 миллиард (- 3,09 миллиард) эга.

Еттинчи ўринни эгаллаган Андрей Мельниченко ўз капиталини 853 миллион долларга оширди, саккизинчи ўринни эгаллаган Виктор Вексельберг эса  2,43 миллиард доллар йўқотди.

Тўққизинчи ўринни “Новатэк” ва “Сибур”нинг ҳаммуаллифи Геннадий Тимченко эгаллади, унинг капитали деярли 7 миллиард долларга камайди —бу рейтингдаги рекорд йўқотишдир. Биринчи ўнталикни 834 миллион доллар йўқотган Сулейман Керимов якунлади.

Маълум бўлишича, 2 май ҳолатига кўра, россиялик энг бадавлат тадбиркорларнинг умумий бойлиги 328,04 миллиард долларни ташкил қилган. Йил бошидан буён ишбилармонлар 45,484 миллиард доллар йўқотган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 3
t
×