Россиядан Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келяпти

Жамият 17414
image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳафта давомида мамлакатда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

12 февралда мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди,  фақат республиканинг жанубида яна нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.  Ҳарорат кечалари +5...+7 даража, кундузи +14...+17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

13-14 февралда мамлакатда илиқ ҳаво массаси ҳукм суради, сўнг Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февраль куни кундузи ҳаво ҳарорати 
+5...+10 даража юзлади. 

15 февралда ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 даражагача пасаяди, кундузи +7...+12 даражани ташкил этади.

16 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача кўтарилади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 384
Рейтинг: 2
Теглар
t
×