Россияда ўзбекистонлик минтақалараро наркокурьер ҳибсга олинди
Олам
−
03 Декабрь 2022
19302Россиянинг Волгоград вилоятида Ўзбекистондан келган наркокурьер қўлга олинди. Бу ҳақда “Высота 102” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автобуснинг стационар пунктини текшириш пайтида салкам 2 кг героин моддаси борлигини аниқлаган. Гиёҳванд моддаларни хизмат ити ҳидлаб топиб, полицияни йўловчилардан бири томон етаклаган.
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси минтақалараро наркокурьер бўлган. У гиёҳванд моддаларни Волгоград вилояти ва қўшни вилоятларнинг махфий жойларига яшириши керак бўлган. Ҳозирда эркак ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш очилган.
Маълум қилинишича, гиёҳванд моддаларни катта ҳажмда сотишга уриниш учун айбланувчи 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь