Россияда содир бўлган Ми-8 фалокати видеоси эълон қилинди

Олам 11870
image

Аввалроқ, Россия аэрокосмик кучларининг Ми-8 вертолёти Анадир аэропортида (Чукотка) қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фалокатнинг видеокамерага муҳрланган видеоси эълон қилинди.

Видеода Ми-8 нинг ҳавога кўтарилгандан сўнг бошқаруви йўқотилганини кўриш мумкин. Бир неча сония бетартиб ҳаракатлангандан сўнг вертолёт кучли тарзда ерга урилади ва портлайди.

“26 май куни Москва вақти билан соат 5 да Россия аэрокосмик кучларининг Ми-8 вертолёти кўмир конлари аэродроми яқинида ўқув парвозини амалга ошираётгандаги қўниш вақтида ҳалокатга учради. Вертолёт экипажининг барча аъзоси ҳалок бўлди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Вертолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва бир техник бор бўлгани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга вертолётнинг техник носозлиги сабаб бўлиши мумкин.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3.1
t
×