Россияда кафе ёнди. 13 киши қурбон бўлган

Олам 5436
image
-

Россиянинг Кострома  шаҳридаги “Полигон” кафесида содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши қурбон бўлди, шунингдек, 4 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.  

Фавқулодда хизматларнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида кафенинг 3,5 метр квадрат бўлган томи қулаган. 

Айни пайтда ушбу ҳолат муносабати билан прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Кострома вилояти прокуратураси Кострома шаҳри, Никицкая кўчаси, 9а-уй манзилида жойлашган “Полигон” кафесида ёнғин содир бўлиши муносабати билан текширув ўтказди. Текширув доирасида кафеда ёнғин хавфсизлиги қонунчилиги талабларига мувофиқлиги, шунингдек ваколатли назорат ва назорат органларининг ҳаракатлари, шу жумладан ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чораларини кўриш баҳоланади”, дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида. 

Воқеа жойига вилоят губернатори Сергей Ситников иш ва одамларга ёрдам бериш тартибини назорат қилиш учун борган. У тезкор хизматларнинг ҳисоботларини тинглаган, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берган.

Ёнғин ҳақидаги маълумот ўт ўчириш хизматига тунги соат 02:37 да келиб тушган. Ёнғинни ўчиришга 50 киши ва 20 дона техника жалб қилинган. Ёнаётган кафе ёнида жойлашган уйдан 15 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
Теглар
t
×