Россияда бирорта ҳам олигарх йўқлиги айтилди

Олам 4820
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, унинг мамлакатидаги радикал мухолифатни рус олигархлари молиялаштирмоқда. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу фикрга ўз муносабатини билдирди.

Унинг фикрича, Россияда олигархлар йўқ. Песковнинг тушунтиришича, олигархлар – бу пул ёрдамида сиёсатга таъсир ўтказишга ҳаракат қиладиган бизнесменлар. Россияда эса бундай одамлар аниқ йўқ.

Матбуот котиби, шунингдек, Беларусдаги сайловлар мамлакатнинг ички иши эканлигини таъкидлади. Россия бу ишда қатнашмайди ва иштирок этмайди. У бошқа давлатларни ҳам худди шу позицияга чақирди.

Жорий йилнинг 9 август куни Беларсуда Президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Номзодларни рўйхатга олиш 5 июлдан 14 июлгача давом этади. Лукашенкодан ташқари яна тўрт номзод мамлакат раҳбари лавозими учун курашади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 185
Рейтинг: 2.9
t
×