Россия ё Хитой? АҚШ хавфсизлиги учун асосий таҳдидни белгиламоқда

Олам

image

Пентагон кеча, 28 март куни куни АҚШ Конгрессига янги Миллий мудофаа стратегиясини топширди. Шу муносабат билан эълон қилинган тушунтиришларда АҚШ ҳарбий идораси Россиядан келаётган ўткир таҳдидларни эълон қилди, шунингдек, Хитойни мамлакат учун асосий стратегик рақобатчи ва хатар деб баҳолаган.

“Россия ўткир хавф туғдирмоқда”, дейилади ҳисоботда. Ушбу бандни асослаш сифатида Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш учун бошланган уруш келтирилган.

“Пентагон зудлик билан тийиб туришни сақлаб қолиш ва кучайтириш учун ҳаракат қилади, ХХР эса бизнинг энг муҳим стратегик рақибимиз ва асосий муаммомиз”, дея қўшимча қилган департамент.

Вазирлик аввалгидек бошқа доимий таҳдидлар Эрон, КХДР ва шавқатсиз экстремистик ташкилотлар билан курашиш қобилиятига эга бўлади. Иқлим ўзгариши ва бошқа трансмиллий таҳдидлар, жумладан, пандемия АҚШ Мудофаа вазирлиги фаолияти контекстини ўзгартираётгани айтиб ўтилган. 

“Биз самолётлар ва уларни қўллаб-қувватловчи тизимларга тобора кўпроқ босим ўтказаётган ушбу қийинчиликларга мослашяпмиз”, дейилади стратегияда.

Умуман олганда, миллий мудофаа масаласида Вашингтон тўртта асосий йўналишни белгилаб олди: “ХХР томонидан кучайиб бораётган таҳдид шароитида мамлакатни ҳимоя қилиш”, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига қарши “стратегик ҳужумлар”нинг олдини олиш, барқарор армия ва мудофаа экотизимини яратиш, шунингдек, “агрессиянинг олдини олиш, агар керак бўлса, можарода ғалаба қозонишга тайёр бўлиш, Ҳинд ва Тинч океанлари минтақаларида ХХР чақирувига, кейин эса Европада Россия Федерациясининг чақирувига устувор аҳамият бериш.

“Стратегик рақибларимиз томонидан тобора кучайиб бораётган таҳдидларни англаган ҳолда, Пентагон чидамлилик, қаршилик кўрсатиш, енгиш ва тезда тикланиш қобилиятини ошириш учун зарур чораларни кўради”, деб таъкидлади ҳарбий департамент.

Пентагон қонунчиларга стратегиянинг маҳфий версиясини берган. Ушбу ҳужжатнинг таснифланмаган қисми кейинроқ эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг