Россия уруш бошлангандан бери қанча қурол йўқотгани маълум қилинди

Олам 25137
image

Украинага бостириб кириш бошланганидан бери Россия камида 8023 та ҳарбий техникасини йўқотган. Бу ҳақда ҳарбий йўқотишлар бўйича маълумот тўплайдиган “Oryx” таҳлилий лойиҳасининг ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларга кўра, Россия камида 8023 та ҳарбий техникасини йўқотган. Шундан 4914 таси вайрон қилинган, 198 таси шикастланган, 300 таси ташлаб кетилган, 2611 таси Украина Қуролли кучлари томонидан эгаллаб олинган.

“859 та танк йўқ қилинган, 64 таси шикастланган, 56 таси ташлаб кетилган ва 521 та танк Украина кучлари томонидан эгалланган”, дейилади таҳлилий ҳисоботда.

Қайд этилишича, рўйхатга фақат йўқолгани жамоат мулки бўлган фото ва видео материаллар билан тасдиқланган ускуналар киритилган ва вайрон қилинган ускуналарнинг ҳақиқий миқдори анча юқори.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1452
Рейтинг: 3
t
×