Россия шаҳарларида “ақлли”, янги авлод светофорлари ўрнатилади
Технология
−
29 Октябрь 2019
5491Россияда ҳайдовчиларга пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиш тўғрисида огоҳлантирувчи лазерли "девор" ўрнатиладиган "ақлли светофорлар" синови бошланади. Бу ҳақда EurAsiaDaily хабар бермоқда.
"Ростеc" давлат корпорацияси вакили Сергей Шашмуриннинг сўзларига кўра, Москва, Екатеринбург ва Тюмень л шаҳаралари лазерли светофор тажриба сифатида ўрнатилган биринчи шаҳарлар бўлиши мумкин.
"Россиянинг 10 дан ортиқ йирик шаҳарлари синов схемаси учун ақлли светофорларнинг синов намуналарини кутмоқда. Улар орасида Москва, Екатеринбург, Тюмень бор. Биринчи синов операциясини келгуси йилнинг бошида режалаштирмоқдамиз. Эҳтимол, Москва биринчилардан бўлиб қолар", дейди Шамшурин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15