Россия нархни чекловчиларга нефть сотмайди – Путин

Олам

image

Россия нефть нархининг жорий чегараси туфайли ҳеч қандай йўқотишларга дуч келмайди, аммо истеъмолчининг нархни белгилашга уринишлари инқирозга олиб келади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Бишкекдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, Россия Ғарб давлатларининг нарх чегарасини жорий этиш қарорига жавобан чора-тадбирлардан бири сифатида нефть қазиб олишни қисқартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

“Бизнинг муносабатимизга келсак, мен аллақачон айтдим: биз бундай қарорларни қабул қиладиган мамлакатларга сотмаймиз. Ўйлаб кўрамиз, эҳтимол, мен ҳозир бу қарор деб айтмаяпман, агар керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартириш имконияти ҳақида ўйлаймиз. Бизда ОПЕК+ билан ишлаб чиқариш мақсади бўйича машҳур келишувимиз бор. Агар керак бўлса, биз буни қўшимча равишда ўйлаймиз. Мен ҳозир Россияни назарда тутяпман”, дейди Путин. 

Шу билан бирга, Россия раҳбари нефть нархини чеклаш қарорини аҳмоқона, зарарли ва нотўғри ўйланган деб атади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Европа Иттифоқи Россиядан келадиган нефть нархига максимал чеклов жорий этиш қарорини эълон қилди. Ҳужжатда бир баррель нефть нархи 60 доллар деб кўрсатилган. Россияда нефть маҳсулотлари учун нарх чегараси Европа Иттифоқида 5 февралдан кучга кириши керак. Нархни аниқлаш тартиби ҳали келишилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг