Россия минглаб украиналик болаларни “ўғирламоқда” – Давлат департаменти
Олам
−
15 Февраль 2023
7451АҚШ Давлат департаменти томонидан қўллаб-қувватланадиган “Conflict Observatory” дастури кеча, 14 февраль куни ўз веб-сайтида минглаб украиналик болаларни Россия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга кўчиришда фойдаланилган Россия назоратидаги тузилмаларнинг кенг тармоғи ҳақида мустақил ҳисобот эълон қилди.
“Ҳимоя қилинаётган шахсларни ноқонуний равишда ўтказиш ва депортация қилиш фуқаролик шахсларини ҳимоя қилиш бўйича тўртинчи Женева конвенциясининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва уруш жинояти ҳисобланади”, дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, болаларни кўчириш ва депортация қилиш ҳар қандай меъёрга кўра ахлоқсизликдир. Россия зудлик билан мажбурий кўчириш ва депортацияни тўхтатиб, болаларни ўз оилалари ёки қонуний вакилларига қайтариши керак.
Давлат департаменти Россияни ташқи мустақил кузатувчилар учун Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари ва Россиянинг ўзида тегишли объектларга киришини таъминлашга ҳамда кўчирилган ва депортация қилинган Украина болаларининг рўйхатини тақдим этишга чақирди.
Ҳисобот Конфликтларни кузатиш бўйича ҳамкорлик дастури, Йель гуманитар тадқиқот лабораторияси томонидан тайёрланган.
Унда Россия ҳукумати украиналик болаларни жойлаштирган 43 та муассаса санаб ўтилган, уларнинг баъзилари уйларидан минглаб чақирим узоқликда жойлашган. Ҳисоботда Россия ҳукуматининг ўғирланган болалар ва уларнинг Украинадаги қариндошлари ўртасидаги алоқаларни узиш, болаларнинг Украинага қайтишига йўл қўймаслик ва уларни россияпараст бўлиш учун “қайта тарбиялаш” бўйича тизимли саъй-ҳаракатлари ҳақида далиллар келтирилган. Шунингдек, украиналик болаларни Россиядаги оилаларга асраб олиш учун ўтказиш тасвирланган.
Можароларни кузатиш маркази Россиянинг Украинага қарши уруши давридаги қонунбузарликлар ҳақидаги далилларни мустақил равишда тўплайдиган ва ҳужжатлаштирадиган дастурдир. Йель университетида ўтказилган тадқиқотда украиналик болаларни кўчириш ва депортация қилишда иштирок этган бир неча ўнлаб россиялик амалдорлар ва бошқа шахслар аниқланган.
LiveБарчаси