Россияга қарши бошланган гибрид уруш Хитойга ҳам тарқаляпти – ШҲТ
Олам
−
29 Июль 2022
12829Россияга қарши тотал гибрид уруш бошланди ва эндиликда у Хитойга ҳам ўтяпти. Шу боис Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари сохта маълумотларга қарши курашиш муаммосига эътибор қаратишлари керак. Бу ҳақда ШҲТ Бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов айтиб ўтди.
“Халқаро ҳаётда қарама-қаршилик тенденцияларининг тез суръатлар билан ўсиб бориши беихтиёр инглизларнинг эски “ва қалам сизнинг қиличингиз бўлади” деган мақолини эсга олишга мажбур қиляпти. Ҳозир маълум бўлдики, ахборот технологиялари тўғридан-тўғри ҳарбий мақсадларда қўлланилиб, медиа макон плацдарм ва жанг майдонларига айланди”, деган у ШҲТ мамлакатлари оммавий ахборот воситалари ва таҳлил марказлари форуми очилишида сўзлаган нутқида.
Логвиновнинг таъкидлашича, ШҲТнинг таъсисчи давлатларидан бири, Россияга қарши тотал гибрид уруш бошланган ва ҳозир у Хитойга ҳам тарқаляпти.
Бош котиб ўринбосари ШҲТ ташкил этилганидан буён “Ғарб оммавий ахборот воситаларида очиқ душманона мулоҳазалар объекти бўлганини” эслатган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023