Россия қамоқхоналарида 14 мингдан ортиқ украиналик сақланмоқда – IGFM 

Олам

image

Ҳозирда Россия қамоқхоналарида 14 мингдан ортиқ украиналик фуқаролар бор.  Бу ҳақда кеча, 30 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро жамияти (Internationale Gesellschaft für Menschenrechte – IGFM) хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Россия Федерациясининг камида 10 та ҳудудида Украина фуқаролари ҳибсга олинган махсус муассасалар мавжуд. Украинага қайтишга муваффақ бўлган маҳбусларнинг айтишича, қамоқда ўтирганларида улар жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликка учраган.

“Мен дўзахдан ўтдим. Мени меҳнат лагерида зўрлашди ва қийноққа солишди”, деди Запорожье вилоятида яшовчи, олти ойдан ортиқ асирликда яшаган Елена Ягупова.

Херсонлик Александр Тарасов, бир йилни Россия асирлигида ўтказган, у ўзини электр тўппончаси билан қийноққа солганини ва у Украина фуқароларини ўғирлашда иштирок этганларга нисбатан шахсий санкциялар қўллаш ниятида эканини айтди.

“Биз халқаро судга келиши керак бўлган тузилма, судьялар ва полиция ҳақида биламиз”, деб таъкидлайди эркак.

Ҳозирда IGFM Украинанинг “Тинч фуқаролар асирликда” ташкилоти билан биргаликда 60 дан ортиқ одамни озод қилишни талаб қилмоқда. 2024 йил сентябрь ойида Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко жанговар ҳаракатлар туфайли бедарак йўқолган украиналиклар рўйхатига 55 минг киши киритилганини, уларнинг аксарияти ҳарбийлар эканлигини айтди.

Маълумот учун, Украинада бедарак йўқолган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар киритила бошланган ягона реестр 2023 йилнинг май ойидан бери мавжуд.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made