Россия элчиси Германия ҳаддидан ошганини айтди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
14317Германия Украинага ўзи ишлаб чиқарган қирғин қуролларини етказиб беришни бошлаганида, ўтмаслиги керак бўлган “қизил чизиқ”ни кесиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев “Известия” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Жумладан, Германиянинг Иккинчи жаҳон уруши даврида нацизм жиноятлари учун халқимиз олдидаги маънавий ва тарихий жавобгарлигини ҳисобга олган ҳолда”, дейди дипломат.
Нечаевнинг таъкидлашича, “Англо-Саксон НАТО иттифоқчилари ГФРдан талаб қилганидек”, Украинани қурол-яроғ билан тўлдириш ҳеч қаерга олиб борадиган йўлдир, бу фақат можарони узайтиради ва қурбонлар сонини оширади.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия ва Германия халқлари ўртасидаги урушдан кейинги ярашув жараёни ҳозир, “эрозияга учрамоқда”.
Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Киевга яқин келажакда энг сўнгги замонавий қурол-яроғларни етказиб беришга ваъда берган эди. Ушбу етказиб беришлар тўғридан-тўғри Германия ҳарбий-саноат мажмуасидан амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь