Россия бирдан иккита муҳим халқаро ташкилотдан чиқмоқчи

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат Думасига Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқиш бўйича таклифлар юборди. Бу ҳақда Давлат Думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой Федерация кенгашида маълум қилди, дея хабар берди “Парламент газетаси”.

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Давлат Думасига Россиянинг халқаро ташкилотлар билан тузилган шартномалари рўйхатини уларни эҳтимолий денонсация қилиш учун юборган. 

“Менимча, бу муҳим - Россия Европа Кенгашидан чиқди, энди кейинги қадам мамлакатимиз олдидаги мажбуриятларини эътиборсиз қолдирган ЖСТ ва ЖССТдан чиқишдир”, деган сиёсатчи.

Депутатнинг сўзларига кўра, Давлат Думаси Федерация Кенгаши билан биргаликда таҳлил қилиб, ушбу ташкилотлар билан тузилган халқаро шартномалардан воз кечишни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, март ойида Россия энди Европа Кенгаши ишида қатнашмаслигини ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини денонсация қилишини, шундан сўнг россияликлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қила олмаслигини маълум қилган эди. 16 март куни Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси Россия Федерациясини 26 йилдан бери аъзо бўлган ушбу ташкилотдан чиқариб юборди.

16 май куни Давлат Думасига кўриб чиқиш учун қонун лойиҳаси киритилди. Унга кўра,  Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг 2022 йил 16 мартдан кейин чиқарилган қарорлари Россияда ижро этилиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг