Россия ҳарбий-транспорт самолёти турар-жой яқинига қулади (видео)

Олам 16277
image

Бугун, 24 июнь куни Россиянинг Рязань шаҳрида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти қулади. Бу ҳақда ТАСС Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Рязань вилояти бўйича бошқармасига асосланиб хабар берди.

“24 июнь куни Москва вақти билан соат 3:18 да Россия ФВВнинг Рязань вилояти бошқармасига Рязань шаҳрида самолёт қулагани ҳақида хабар келиб тушди. Самолёт қулаши оқибатида вайронгарчилик содир бўлмаган. Жабрланган ҳақида маълумот аниқлаштириляпти”, дейилади хабарда.

Нашр манбасига кўра, самолёт қулагач, ёнғин юз берган ва тезда ўчирилган. ТАСС мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, самолёт хусусий турар-жой бинолари яқинидаги майдонга, Михайловский шоссеси ҳудудида, Плетенка дарёси текислигидаги яйловларда қулаган.

Кема бортида 10 киши бўлган. Беш киши жароҳатланган, дея хабар берган манба. Уч киши Рязань вилоят клиник шифохонасига ёткизилган. Икки киши ҳалок бўлган. Баъзи рус нашрларига кўра, олти киши жароҳатланган, уч нафари вафот этган.

Россия Мудофаа вазирлиги Ил-76 ўқув парвози вақтида носозлик туфайли ҳалокатли қўнишни амалга оширганини маълум қилди.

“Юксиз ўқув парвози вақтида двигателда аниқланган носозлик туфайли экипаж ерга қўнишга қарор қилди. Самолёт ерга қўндирилганда қисман вайрон бўлди”, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 414
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×