Роналдуга “совчи” чиқа бошлади

Спорт

image
0:00
0:00
download

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаган Гонсало Игуаин ўрнига Американинг "Интер Майами" клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда "Мirror" нашри хабар бермоқда.

Келишув қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин, чунки 37 ёшли Роналду "Манчестер Юнайтед" мураббийлари билан тил топиша олмаяпти. У "Тоттенхэм" билан ўйин (2:0) тугашидан олдин стадионни тарк этди, бунинг учун Криштиану жаримага тортилди. у ҳозирда "МЮ"нинг U 21 жамоасида машғулот олиб бормоқда. Томонлар ўртасидаги келишув мавсум охирида тугайди, шунинг учун қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" Роналдуни сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, "Интер Майами" клубининг хўжайини собиқ "МЮ" аъзоси Дэвид Бекхэм ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Игуаин 2009 йилдан 2013 йилгача "Реал"да ўйнашган. 2013 йилда Гонсало Италиянинг "Наполи" клубига ўтганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1354

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made