Роналду таслим бўлмоқчи эмас

Спорт

image
0:00
0:00
download

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эмас. Бу ҳақда "Correio da Manha" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Роналду ҳозир ҳам терма жамоага фойда келтиришига ишонмоқда.

37 ёшли футболчи ҳеч бўлмаганда 2024 йилда Германия мезбонлик қиладиган Европа чемпионатида ўйнамоқчи. Футболчининг режаларига терма жамоа бош мураббийи Фернандо Сантуш таъсир қилиши мумкин, чунки Португалиянинг Қатар мундиалидаги охирги икки ўйинида Роналду захирадан майдонга тушди.

Ноябрь ойи охирида Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилди, ЖЧ-2022 да унинг жамоаси 1/4 финалида марокашликларга ютқазди (0:1). 

Евро-2024 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади. 2024 йилнинг ёзида Роналду 39 ёшга тўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Qatar2022

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made