Ўриндиқсиз автобусларни жорий этиш таклиф қилинди
Жамият
−
26 Февраль 2019
5426“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига ўриндиқсиз автобусларни жорий этиш бўйича таклиф ўртага ташланди.
“Бугунги кунда жамоат транспортларида аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Бу албатта қувонарли ҳол, аммо тиғиз вақтларда йўловчиларнинг иш, ўқиш, бозор ва бошқа манзилларга етиб олишида автобуслар сиғими талабга жавоб бермайди. Бу эса ўз навбатида бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Автобус йўналишлари ва уларда қатновчи автобуслар сонини ошириш каби чоралар билан бирга қўшимча тарзда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда ўриндиқсиз автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сабаби ўриндиқсиз автобуслар ўриндиқлиларига нисбатан кўпроқ йўловчиларни ташиш имкониятига эга”, дейилади мурожаатда.
Қобилжон Раҳимжонов томонидан билдирилган фикрга кўра, автобуcларнинг техник-конструктив хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўриндиқсиз автобусларни эрталаб соат 07:00 - 09:00 оралиғи ва кечки соат 17:00 - 20:00 га қадар энг серқатнов йўналишларда синовдан ўтказишни таклиф қилинмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь