Рим Папаси Байденни дуо қилди

Олам

image

Рим Папаси Франциск Демократлар партиясидан президентликка номзод Жо Байденни ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Хабарда таъкидланишича, Байден Рим Папаси билан телефон орқали мулоқот қилган ва суҳбат чоғида бош католик сиёсатчини дуо қилган. 

Байден, ўз навбатида, Францискга миннатдорлик билдириб, тинчликка эришишда католикнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаган ҳамда иқлим ўзгариши, қашшоқлик ва иммиграция масалалари бўйича биргаликда иш олиб боришга умид қилишини айтган.

Аввалроқ, “The Washington Post” газетаси АҚШ Давлат департаменти Байденнинг хорижлик етакчилар билан телефон орқали суҳбатларини уюштиришда иштирок этишдан бош тортаётганини ёзганди.

Бундан ташқари, Давлат департаменти Жозеф Байденга хорижлик раҳбарлар йўллаган мактубларни бермаётгани айтилганди.

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг