Телевизор танлашда 5 муҳим жиҳатга аҳамият беринг

Бизнес

Телевизор харид қилиш фақатгина чиройли ва арзон кўринган маҳсулот танлови эмас. Яхши телевизор - ҳам дизайн, ҳам тиниқлик, ҳам овоз жиҳатидан юқори сифат даражасида бўлиши лозим.

1 - Тасвир тиниқлиги - 4К Ultra HD; 
2 - Замонавий дизайн - ҳошиясиз; 
3 – Wi-Fi ёки симли ўтказма орқали ишлаш - SMART;
4 - Овозли бошқарувга эга – OK Google; 
5 - Сифатли овоз - Dolby Digital.

Қуйида 5та энг муҳим бўлган мукаммал телевизорнинг жиҳатларини ҳавола этамиз.

1. Тасвир тиниқлиги - бу кичкина нуқталар, пикселлар дисплейда қанчалик кўп бўлса тасвир шунчалик тиниқ бўлади дегани. 4K даги «K» Kilo (1000) ни англатади, яъни тахминан 4000 пиксел горизонталь тиниқликка эга бўлган телевизор."
4K UHD телевизорлари Full HD телевизорларига нисбатан 4 баравар юқори аниқликни таъминлайди.  Тақдим этилган тасвир тиниқлиги ва  тасвир элементларининг максимал деталлари билан ажралиб туради.
 

2.Замонавий дизайн - ҳошиясиз экран.
Ҳошиясиз экран мустаҳкамланган корпусга эга бўлиб, анъанавий ҳошиялардан халос бўлган ҳолда, телевизорнинг экран майдонини кенгайтириб бера олган. Сизга фильмларни тўлиқ томоша қилиб, уйингизда кинотеатр эффектини яратишда ёрдам беради. Ўзингизни кино оламига саёҳат қилаётгандек ҳис қиласиз.
 Телевизорнинг дизайни ҳар қандай хона кайфиятини ўзгартира олади. 
Premier телевизорлари дизайнга нозик дид билан эътибор қаратган ҳолда ҳар бир хонага мос келадиган дизайндаги телевизорларни тақдим этади.

3. СМАРТ – Wi-Fi ёки симли ўтказма орқали ишлайдиган телевизорлар. Ҳозирда ҳар бир инсон Интернетда ўзи истаган дунёвий контентлардан завқ олиш имкониятига эга бўлган телевизорларни ҳуш кўришади. Smart TV Netflix, Amazon, YouTube ва Sporify мусиқий оқим хизматлари,  турли хил ўйинлар ва спорт контентларидан хоҳлаганча баҳраманд бўлишингизни таминлайди.

4. OK  Google шарофати билан, шунчаки овозингиз билан бошқаришингиз, канални ўзгартиришингиз, иловаларни очишингиз, мусиқа қўйишингиз, ақлли уй қурилмаларингизни бошқаришингиз ва бошқаларни амалга оширишингиз мумкин.

5. Сифатли овоз – Dolby Digital технологияси билан жиҳозланган телевизорлар сифати бошқа телевизорлардан тиниқлиги ва табиийлиги билан ажралиб туради. Dolby Digital кўп каналли овозни ишлаб чиқаришга қодир бўлиб, фойдаланувчиларга кинематографик овозни этказиб беришга ёрдам беради.

Барча муҳим жиҳатларни ўз ичига олган «PREMIER» телевизорлари билан сиз уйингизда ҳақиқий кинотеатр яратасиз. 

Бошқа теҳникалар ҳақида ишлаб чиқарувчининг www.premier.uz сайтидан, шунингдек, «PREMIER»нинг Telegram ва Instagramдаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин.

PREMIER - ҳамёнбоп техника

Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made