“Реал” навбатдаги хариди учун Родригес ва 86 миллион фунтни таклиф қилди

Спорт 1550
image

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттириши мумкин.
"Реал" раҳбарияти Канте учун Хамес Родригес ва 86 миллион фунт миқдоридаги маблағ таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Канте "Челси"га 2016 йилда "Лестер" сафидан ўтган эди.

Франция терма жамоаси футболчиси жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Нголо Канте 1991 йилда келиб чиқиши малилик бўлган оилада, Францияда туғилган. У фаолияти давомида " Булонь", "Кан", "Лестер Сити" жамоаларида тўп сурган. 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3
t
×
×