“Реал Мадрид” яна бир футболчи трансферини эълон қилди
Спорт
−
19 Июнь 2023 7014 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 19 июнь куни ўтган мавсум охирида Сегундага тушиб кетган Каталониянинг “Эспаньол” клуби ҳужумчиси Хоселу трансферини эълон қилди.
Хоселу “Реал”да 1 йил ижара асосида тўп тепади. Футболчининг тақдимоти 20 июнь куни бўлиб ўтади. 33 ёшли ҳужумчи янги клубида 500 минг евро ишлаб олади. “Реал” истаса 1,5 миллион евро эвазига тўлиқ ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Хоселу ўтган мавсумда Испания чемпионатида 16 та гол урди. Футболчи Ла Лигада Роберт Левандовски ва Карим Бенземадан кейин учинчи тўпурарга айланди.
Хоселу фаолияти давомида Англия ва Германия чемпионатларида ҳам тўп тепган. У Испания терма жамоаси сафида 3 та ўйинда майдонга тушган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь