“Реал”га гол урган футболчи “Навбаҳорга” ўтди
Спорт
−
16 Июль 2022
11343Жасур Яхшибоев Ўзбекистон Суперлига 1-даврасидан сўнг пешқадам бўлиб турган “Навбаҳор” билан битим имзолади.
Яхшибоев Польшанинг “Легия” клуби билан шартномасини бекор қилди ва наманганликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Ҳужумчи фаолияти давомида “Пахтакор”, АГМК, Беларуснинг “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр” Солигорск, Молдованинг “Шериф” жамоаларида ҳам ўйнаган.
Яхшибоев Молдова клубида ўтган мавсумда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Сантьяго Бернабеу"да “Реал” дарвозасини ишғол қилган. Мазкур ўйин 1:2 ҳисобида "Шериф" фойдасига ҳал бўлган.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси