“Реал” Чемпионлар лигаси финалидан сўнг Эриксен трансферини эълон қилади

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси “Тоттенҳем” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан келишувга эришган. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар тарқатди. 

Манбага кўра, 27 ёшли даниялик футболчи Чемпионлар лигаси финалидан сўнг “қаймоқранглилар” ўйинчиси сифатида таништирилади. 

Даниялик ярим ҳимоячининг “Реал” таркибига келиб қўшилиши борасида 2018 йилги ёзги трансферларда ҳам кўп бора эълон қилинган бўлса-да, бироқ бу амалга ошмаган эди. Аниқроғи, 2018-2019 йилги мавсум учун Перес жамоага бирорта юлдуз футболчини олиб келмаган, трансфер бозорида деярли кўринмаганди. Шу сабабдан аввалига Зинедин Зидан жамоадан кетган бўлса, унинг ортидан Криштиану Роналду ҳам “Ювентус”га ўтиб кетганди.

“Реал”нинг ушбу мавсумда барча турнирларда кубоклардан қуруқ қолиши фонида Перес чорасиз қолди ва “қаймоқранглилар” мухлислари ёқимтойига айланиб улгурган Зизуни яна бир бор клубга олиб келишга мажбур бўлди. 

Зидан эса, агар жамоага келса талаблари бажаралиши лозимлиги ҳақида маълум қилган ва бу амалда юз беришни бошлади. 

Аллақачон Перес отни қамчилаган. Ярим ҳимояда хатосиз ҳаракат қиладиган ва тинимсиз голли пасларни амалга оширадиган Эриксен ҳадемай клуб сафига келиб қўшилади. Шунингдек, франциялик форвард Килиан Мбаппе ҳам “Реал”га келишга иштиёқи баланд.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг