Расман! Зеленский Россия таҳдид деб тан олинган ҳужжатни имзолади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг давлат хавфсизлиги стратегиясини тасдиқлади. Унда Россия мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилаётган давлат сифатида кўрсатилган. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

“Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Давлат хавфсизлигини таъминлаш стратегияси тўғрисида”ги қарори кучга кирсин. Давлат хавфсизлигини таъминлаш стратегияси тасдиқлансин”, дейилади ҳужжат матнида.

Қайд этилишича, ҳужжат Украина давлат хавфсизлигига реал ва потенциал таҳдидларни, давлат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг йўналишлари ва вазифаларини белгилаб беради, давлат хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатни режалаштириш ва амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Унда мамлакат учун реал ва эҳтимолий таҳдидлар белгилаб берилган. Хусусан, Россия “стратегик мақсадларига эришиш учун” Украинага қарши сиёсий, иқтисодий, ахборий ва психологик воситалар ҳамда киберҳужумлардан фойдаланган ҳолда гибрид урушни давом эттираётгани қайд этилган. 

Шунингдек, стратегияда бошқа таҳдидлар қаторида “Украина ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам бузғунчи ташвиқот, олигархларнинг мамлакатдаги стратегик корхоналари ва миллий иқтисодиёт тармоқларига таъсири, хавфсизлик кучларидаги ислоҳотларнинг тўлиқ эмаслиги, давлатнинг молиявий ресурсларининг чеклангани, бу эса давлатнинг молиявий имкониятларининг чекланганишига олиб келаётгани ҳам айтилган. 

Стратегияга кўра, ҳужжат “Украина давлат хавфсизлигига реал ва потенциал таҳдидларни, давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг йўналишлари ва вазифаларини белгилайди ҳамда давлат хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатни режалаштириш ва амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг ушбу фармон билан кучга кирган қарори ижросини назорат қилиш Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибига юклатилган. Ҳужжат эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг