Расман! Пол Погба “Ювентус”га қайтди

Спорт

image

Франция терма жамоаси футболчиси Пол Погба “Ювентус”га қайтди. Бу ҳақда Турин клубининг сайтида хабар берилди.

Италия клуби шу ёзда "Манчестер Юнайтед"ни текинга тарк этган футболчи билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Битим шартига мувофиқ 2022 йилнинг 31 августига қадар “зебралар” франциялик ярим ҳимоячига 2,5 миллион евро комиссия пули тўлаши керак.

Маълумот учун, Погба 2012 йилдан 2016 йилгача Турин клубида ўйнаган. 2016 йилнинг ёзида 100 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг