Диққат! Мандат бугун эълон қилинади

Жамият 14310
image

2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари бугун, 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

“2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади”, дейилган марказ хабарида.

Аввалроқ, тестларни текшириш ишлари якунлангани ҳақида маълумот берилганди. Аммо бир абитуриент 5 та ОТМга ҳужжат топширгани учун саралаш ишлари вақт олаётгани таъкидлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 555
Рейтинг: 3
t
×