Расман: Қозоғистон Россия-Украина урушида Путиннинг тарафини танлади
Олам
−
19 Декабрь 2022
25762Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини тўхтатиш ва ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясига қарши овоз берди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, аннексия қилинган Қримда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича янгиланган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 15 декабрь куни кўриб чиқилган. Ҳужжатнинг қабул қилиниши учун 82 давлат овоз берган, 80 давлат бетараф қолган ва 14 давлат қарши овоз берган.
Қарши овоз берганлар орасида Россия, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Сурия ва бошқалар бор. Остона буни "махсус ҳарбий операция" ниқоби остида Украинага нисбатан босқин бошланганидан бери биринчи марта амалга оширган.
Бош Ассамблея Россиянинг Қримдан Украинага қарши агрессия мақсадида фойдаланиш ҳаракатларини ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини ноқонуний эгаллаб олишга уринишларини қоралади. Ҳужжатда, шунингдек, Украинага ҳарбий босқинни зудлик билан тўхтатиш ва Россиянинг барча қуролли кучларини мамлакат ҳудудидан “сўзсиз” олиб чиқиб кетиш талаби ҳам қайд этилган.
Қозоғистон Россиянинг Украина ҳудудига ҳарбий бостириб киришини расман қораламади. Шу билан бирга, аввалроқ мамлакат БМТда Украинадаги вазият бўйича овоз беришда асосан бетараф қолган эди.
13 октябрь куни Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг тўртта вилоятининг Россияга қўшиб олинишини қораловчи резолюция учун овоз беришда бетараф қолган эди. Жами 143 давлат ёқлаб овоз берган, бештаси қарши, 35 таси бетараф қолган.
Бундан олдинроқ, 13 май куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украинада Россия армияси томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишини тергов қилиш бўйича резолюция қабул қилган эди. Қозоғистон ва Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди. Бу февраль ва март ойларида Киев, Чернигов, Харьков, Суми ва Мариуполда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида эди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини 33 давлат қўллаб-қувватлади, Хитой ва Эритрея қарши овоз берди, 12 иштирокчи давлат овоз беришда бетараф қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь