Расман. Ислом Махачев енгил вазн тоифаси чемпионлик камарини вакант қолдирди

Sport

image

Енгил вазн тоифаси UFC чемпиони доғистонлик Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасига ўтгани сабаб камарини вакант қолдирди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Махачев эндиликда ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Жек Делла Мадалленага қарши октагонга кўтариладиган бўлди. Аммо ҳозирча, жанг санаси маълум эмас.

Маълумот ўрнида, Махачев сўнгги жангини 2025 йилнинг 18 январида Ренато Мойканога қарши ўтказиб, оғритиш усули орқали ғалаба қозонган эди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends