Расман: “Барселона” германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
26 Июнь 2023
3723“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гундўған “Барселона” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Каталония” клуби Ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 32 ёшли германиялик футболчи эркин агент сифатида “Барселона” клуби сафига бориб қўшилган. 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартномада Гундўғаннинг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, “шаҳарликлар” билан бирга Англия чемпионлиги, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритган Гундўған 2022/2023 йилги мавсумда Англия ПЛда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси