Рамазон ойида хориж давлатларида ўзбек алломаси ҳақида фильм намойиш этилади

Жамият

image

Рамазон ойида Сингапур ва Малайзия давлатларида “Ўзбеккино” миллий маҳсулотлари намойиш этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бериб ўтди

Сингапурнинг “BOMANBRIDGE” ва Индонезиянинг “MNC Media” компаниялари кинобозорга олиб борилган “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси маркази”, “Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Қадимий Бухоро” каби ҳужжатли фильмларга катта қизиқиш билдириб, ушбу фильмларни жанубий-шарқий Осиёдаги мусулмон аҳолига эга мамлакатлар телеканалларида Рамазон ойи туҳфаси сифатида кенг намойиш этиш учун харид қилиш мақсадида тижорат таклифлари билан чиққан.

Ҳозирда “BOMANBRIDGE”, “MNC Media” компаниялари билан шартномалар имзоланган бўлиб, рамазон ойида фильмларнинг намойиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбеккино

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made