Рамазон ҳайитида қандай об-ҳаво кутилаётгани айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 9-12 апрель кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Эртага, 9 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 15-20  даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20 даражагача пасаяди. 

10-11 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна 22-27 даражагача, жанубда 30 даражагача кўтарилади.

12 апрелдан ҳафта охиригача беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Тоғли ҳудудларда 9 ва 12-14 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво Хайит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг