Рақибларингизнинг юзига мушт туширинг – Лукашенко Олимпиадага боришни истаган спортчиларга

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко мамлакат спортчиларининг Олимпиадада нейтрал мақомда иштирок этиши бўйича ўзлари қарор қабул қилишлари кераклигини айтди. Фақат у ўйинларга борадиганларга "рақибларининг юзига мушт туширишни" маслаҳат берди, деб хабар беради "БелТА" агентлиги.

"Ихтиёр ўзингизда. Агар спортчи Олимпиадада қатнашишга қарор қилса, янада жаҳли чиқади. Тушундингизми, спортда кайфият ва ғазаб ҳамоҳанг бўлади. Аммо агар сиз аллақачон Олимпиадада қатнашишга қарор қилган бўлсангиз ва у ерга нейтрал мақомда борадиган бўлсангиз ҳам рақибларингизнинг юзига мушт туширинг, уларга ҳақиқий беларусь эканлигингизни кўрсатинг”, деган Лукашенко Костюкович тумани аҳолиси билан учрашувда.

Шунингдек, у Олимпиадада нейтрал мақомда иштирок этишни истаган спортчиларни тушунишини қўшимча қилган. 

“Агар кимдир бормоқчи бўлса, қўяверинг борсин. Мен ҳеч кимга босим ўтказмайман", дейди Лукашенко.

Маълумот учун, Россия Украинага кенг миқёсда бостириб кирганидан бери россиялик ва беларуслик спортчилар аксарият халқаро мусобақалардан четлаштирилган.

2023 йил декабрь ойида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчилар фақат нейтрал мақомда (байроқ ва мадҳиясиз) Олимпиада ўйинларида қатнашишлари мумкинлигини эълон қилди. Украинадаги урушни оммавий равишда қўллаб-қувватлаган ёки Россия ёки Беларусь Қуролли кучлари билан шартнома тузган спортчилар бундан мустасно.

Кейинроқ ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчилар Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг очилиш маросимидаги парадда иштирок этмаслигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг