Рақамли трансформация ва интеллектуал IP-тармоқлар Ўзбекистон IT ҳамжамиятининг диққат марказида
Бизнес
−
30 Август 2022
70202022 йил 30 август куни Тошкент шаҳрида бешинчи йиллик IP ГAЛA форуми бўлиб ўтди, унда технологик компаниялар вакиллари, алоқа операторлари, соҳа експертлари, AКТ екотизими бўйича ҳамкорлар ва Huawei компанияси вакиллари интеллектуал IP тармоқлари ва умуман рақамли трансформация соҳасидаги инновацион ютуқларни муҳокама қилишди.
Инновацион ечимларни жорий этиш ва Ўзбекистоннинг AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлашга қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Huawei компанияси доимий равишда мамлакат IT-бозорининг иштирокчиларии билан ўз экспертлик тажрибасини баҳам кўриб келади. Ҳар йили бўлиб ўтадиган IP ГAЛA Евроосиё форуми бу йил Тошкентда ташкил этилди ва AКТ соҳаси мутахассислари ўртасидаги мулоқот учун ажойиб платформа вазифасини бажарди.
Форумнинг асосий муҳокама мавзулари қуйидагилар бўлди: 5G давридаги транспорт тармоқлари, IP-тармоқларни ривожлантириш, оператор маълумотларини қайта ишлаш марказлари билан ўзаро боғланиш хусусиятлари, сунъий интеллект ёрдамида тармоқ бошқарувини автоматлаштириш.
“Рақамли иқтисодиёт мамлакатнинг барча тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Юқори самарадорликка эга тармоқлар рақамлаштириш жараёнларида булутли ечимларнинг қийматини максимал даражада оширишга ёрдам беради. Масалан, SRv6 технологияси булутга кириш тезлигини оширади, ташкилотнинг бир нечта булутларга кириш имкониятининг кўплиги ягона инфратузилма тармоғи доирасида хизматларни ажратишга ёрдам беради ва шунга мувофиқ иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларини рақамлаштиришни сезиларли даражада тезлаштира олади”, дейди Чжао. Лей, Huawei Евроосиё операторлари бўлими президенти.
Форум доирасида иштирокчилар IP-тармоқларни ривожлантириш тенденциялари, маълумотлар узатиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича муаммолар ва ечимларни муҳокама қилдилар, транспорт ечимларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, SRv6 (Segment Routing v6) Слиcинг протоколидан фойдаланиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, NCE ечимидан фойдаланиш мисолида инновацион стратегия ҳақидаги саволларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Тадбир доирасида алоқа операторлари ва халқаро таҳлил агентликлари вакиллари иштирокида панел муҳокамаси бўлиб ўтди. Маърузачилар транспорт тармоқларини ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларини белгилаб олдилар. Тартибга солиш сиёсатини олиб боришда хизмат қиладиган алоқа операторлари фаолиятида IP хизматларини ривожлантириш бўйича юзага келадиган қийинчиликлар, муаммолар ва келгусида қилинадиган ишлар муҳокама қилинди. Маълумотлар узатиш тармоғини модернизация қилиш асосида операторлар IP хизматларини ривожлантириш бўйича асосий муаммолар, трендлар ва таклифлар таҳлил қилинди.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 23 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб, маҳаллий алоқа операторлари ва экотизим бўйича ҳамкорлар билан яқин алоқада AКТ инфратузилмасини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Aлоқа тармоқларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларини рақамлаштириш бўйича жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда компания рақамли ривожланишнинг устувор масалаларини муҳокама қилишга бағишланган форумларни мунтазам равишда ўтказмоқда ва соҳа мутахассислари учун экспертлар билан фикр алмашиш мақсадида тадбирлар ташкил этмоқда. Хусусан, Тошкентда 2019 йилда ҳам IP ГAЛA – 2019 форуми ўтказилган ва тажриба алмашиш учун самарали платформа сифатида ўзини намоён этган эди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь