“Раҳмат, Ўзбекистон”. “Alif” асосчиларидан бири Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади

Бизнес

image

2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон чегаралари очилиши билан икки давлат учун янги имкониятлар ҳам очилди. Икки йилдан сўнг "Alif" ўзбек халқига хизматларини кўрсатишга қарор қилди.

Уч йилдан ортиқ вақт давомида "Alif" жамоаси мамлакатимиз учун замонавий ечимларни ишлаб чиқишда давом етмоқда.

"Албатта, биз ҳали кўп йўл босиб ўтишимиз кераклигини тушунамиз, ахир бу – ишимизнинг ҳали дастлабки кунлари холос", дейди ўз мурожаатида Зуҳуршо Раҳмуталлаев жамоа эса ушбу мақсадларга эришиш учун янги маҳсулотлар устида ишламоқда.

Ушбу видеода у Ўзбекистонга меҳмондўстлиги, "Alif"ни қучоқ очиб кутиб олгани ва унинг гуллаб-яшнашига ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирмоқда. Компаниянинг асосий мақсади – мамлакатдаги ҳар бир инсоннинг ҳаёт сифатини яхшилашдир. Бу ҳақда у шундай дейди:

"Биз ҳақиқатдан ҳам мижозларга эътиборлимиз ва уларнинг бахти бизнинг бизнесимизга куч берадиган ёқилғидир".

"Alif" юқори даражали хизмат кўрсатиш ва технологик маҳсулотлар дунёнинг исталган нуқтасида тараққиётнинг двигатели бўлишига ишонади.

Ўзбекистонда кўпчилик "Alif" насия, "Alif shop" ва "Alif mobi" каби кундалик ҳаётда ёрдам берадиган, вақтни тежайдиган, керакли товарларни ҳозир харид қилиб, кейинроқ тўлашга ёрдам берадиган лойиҳалар ҳақида эшитган. 180 дан ортиқ ўзбекистонликлар "Alif"нинг ривожланиши ва янада кўпроқ аҳолига ёрдам бериши учун меҳнат қилмоқда.

"Ишончим комилки, раҳбарларнинг янги авлоди лидерлик ролини ўз зиммасига олиши ва Ўзбекистонда "Alif"ни янада ривожлантириши керак", шу сўзлар билан у мамлакатдаги миссиясини якунлаб, янги бозорларни ўрганишга йўл олди.

Шунингдек, Зуҳуршо Раҳмуталлаев 3 йил давомида ўзбек тилини ўрганиб, ўз фикрларини ўзбек тилида баён етишга ҳаракат қилди. Унинг талаффузига тушуниш билан ёндашинг. Тўлиқ видеони бу ерда томоша қилинг.

Ёқимли томоша

 

Маълумот учун: +998 71 202 51 53

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.aliftech.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг